“Boshlang‘ich ta`lim” журнали

2016.09.10 | Нашрлар

“Boshlang‘ich ta`lim” журнали


Илмий-методик, ахлоқий-таълимий оммабоп нашр бўлган “Boshlang‘ich ta`lim” журнали 1992 йилнинг январидан чоп етила бошлади. Формати 60 х 84, муқоваси 4х4, ички саҳифалари 4х2 бўёқда нашр етилмоқда. Журнал тиражи 1-сон 18.774, 2-сон 18.914, 3-сон 18.186, 4-сон 12.478, 5-сон 12.445 нусха чоп этилган. Дастлаб унинг саҳифаларида ёш бошланғич синф ўқитувчилари, мутахассислар, ота-оналарга фарзандларимизни ҳар тарафлама чуқур билимли, мустақил фикрловчи, ҳақиқий инсонлар қилиб тарбиялашда йўлланма ва қўлланма бўла оладиган материаллар чоп етилган бўлса, орадан вақт ўтган сайин мақолалар мазмуни янада қизиқарли, чуқур маъно касб ета борди. Қоғоз сифати, журнал дизайни, материаллар жаҳон андозаларига тенглашиб олган. Журналнинг 4 бетдан иборат “Қувноқ майдонча” иловаси рангли, безакли суратлар билан чоп етилмоқда. Бу илова болаларни мактабга тайёрлашда уларни мантиқий фикрлашга ўргатиш, математикадан мушоҳада юритиш, уларнинг оғзаки нутқларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Бу ота-оналар, боғча тарбиячилари учун методик кўргазма сифатида фойдаланишда қўл келади.

 

Аввал берилаётган материалларга қўшимча равишда турли-туман саҳифалар, хилма-хил рукнлар пайдо бўлди. Унда берилаётган мақолалар “Муносабат”, “Методик тавсиялар”, “Она тили”, “Саломатлик сабоқлари”, “Дарслик муаллифлари”, “Қизларимиз — юзларимиз”, “Билиб қўйган яхши”, “Биласизми?”, “Йўл қоидаси — умр фойдаси”, “Экология”, “Математика”, “Одобнома”, “Маънавият” рукнлари остида лотин алифбосида нашр қилинмоқда. Ҳозир журналимиз ҳар ойда чоп этилмоқда. Рус тилидаги саҳифаларимиз ҳам журналнинг ҳар бир сонида сифатли, мазмунли, ўқишли мақолалар билан бойиб бормоқда.

Бош муҳаррир: Ҳалим Саидов

Манзил: 100069.Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 30.

Телефон: 8(371)232-02-90.

Email: talim-uz@inbox.uz

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.