"Халқ таълими" журнали

2016.09.15 | Нашрлар

“Халқ таълими” журнали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг илмий-методик журнали бўлиб у 1918 йил декабр ойидан чиқа бошлаган. Журнал ЎзМАА томонидан 2013 йил 4 мартда қайтадан рўйхатга олиниб, 0104-рақамли гувоҳнома берилган.

“Халқ таълими” журнали бугунги кунда мактабгача, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим тизимининг илмий, назарий асосларини, таълим технологиялари, мамлакатимиз ва хорижий таълим соҳасидаги янгиликларни холис ва ҳаққоний тарзда ёритувчи нашрлардан биридир.

Журналда мамлакатимизда таълим тизимига оид қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда халқ таълимининг бугуни ва истиқболини ифода этувчи илмий асосланган таҳлилий мақолалар бериб бориш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, ўқитишнинг илғор тажрибаларини тарғиб этиш, соҳадаги ижобий ютуқларни умумлаштириш ва оммалаштириш, тадқиқотчиларнинг педагогика ва психология йўналишидаги тадқиқотлари натижалари, ўқитиш методикасига доир янгиликлар илмий мақолалар билан ко‘п минг сонли журналхонларни таништириб боришда таҳририят ўз олдига аниқ мақсадларни белгилаб олди.

“Халқ таълими” журналини педагогика фанлари бўйича фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиши зарур бўлган журналлар рўйхатига киритиш режалаштирилган. Шу боис, журналга тақдим этилаётган илмий-методик мақолаларда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги аннотация, таянч тушунчалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилиши ҳамда мутахассисларнинг ички ва ташқи тақризи бўлиши шартлигини журналхонларга маълум қиламиз.

Энди сиз таҳририятга оид барча янгиликларни журналимизнинг янгиланган www.xtjurnali.zn.uz сайтига мобил алоқа воситалари орқали ҳам кириб, ўзингизга керакли маълумотларни олишингиз мумкин.

Бош муҳаррир: Сарвар Махмудов
Обуна индекси: 904
Таҳририят мазили: 100159. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5.
Телефон: (99871) 239-27-14
Факс: 239-27-11
Email: xalq_talimi@xtv.uz

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Сайтда рўйҳатдан ўтганлар :

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.