Спорт мактаби ўқувчи-спортчилари, спорт ўқув гуруҳларини тўлдириш

2015.02.09 | Зарур ҳужжатлар

1.    Спорт мактаби соғлиғининг ҳолатида чекланишлари ва спорт билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлари бўлмаган болалар, ўсмирлар ва ёшларга ўқишга кириш ва ўқиш учун тенг шароитлар берилган ҳолда улар билан тўлдирилади.
2.    Спорт мактабларига, жинси, тили, ирқи, миллати, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши, машғулоти тури, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаганлигидан қатъи назар, ўғил болалар ва қизлар (ёш йигитлар ва қизлар) қабул қилинади. 
3.    Ўқувчи-спортчиларни спорт мактабига қабул қилиш, белгиланган тартибда, ўқишга кираётганнинг аризаси ва ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) ёзма розилиги асосида, яшаш жойи бўйича даволаш муассасаси томонидан берилган ўқишга кираётганнинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда мактаб директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
4.    Тайёргарлик босқичларига ва спорт турларига кўра спорт мактабига қабул қилиш учун ўқувчи-спортчиларнинг энг кичик ёшини белгилайдиган нормативлар, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5.    Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлатиш ва ўқишни тиклаш тартиби Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасидаги Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.