Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ҳужжатларни қабул қилиш тартиби
2015.02.10 | Зарур ҳужжатлар
1. Мактаб-интернатга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва танлов имтиҳонларида иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириш учун мактаб-интернатларида қабул ҳайъати тузилади.
2. Қабул ҳайъати таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади ва улар айни вақтда қабул ҳайъати раиси ҳисобланадилар. Қабул ҳайъати таркибини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон футбол Федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари вакиллари ташкил этади.
3. Мактаб-интернат директори ҳайъатнинг масъул котиби ҳисобланади.
4. Мактаб-интернатга жорий ўқув йилида 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.
5. Мактаб-интернатга кириш учун 25 июндан 8 августгача (шу кун ҳам) қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.
Вазирлик сайтининг олдинги варианти.
Ҳозир сайтда: 33