Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

2015.02.13 | Зарур ҳужжатлар

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби)нинг раҳбарияти танловни сифатли ва рақобатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги газеталарда) эълон беради.
Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи учун ҳужжатлар 1 — 31 июль кунлари ҳамда 5-синфи учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.
5-синфга ўқувчилар қабули бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, 25 июль кунига қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.



Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан маълумотнома;
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар, агар улар мавжуд бўлса (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва бошқалар).
 


Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун танловлар 5 — 20 август кунлари оралиғида ўтказилади.
Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.
Мазкур тартиб  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 февралда 2321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38, 42 қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.