Мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилишда қуйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби

2015.05.15 | Зарур ҳужжатлар

Мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мактабгача таълим муассасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза (шу ердан юклаб олиш мумкин);
б) боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;
в) боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;
г) турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;
д) ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно).

 

Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорининг 34-иловасига мувофиқ тасдиқланган.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.