Ёшларга оид давлат сиёсати – 2015

2015.03.28 | Ўқувчиларга

Ёшларга оид давлат сиёсати - амалда

Мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ҳамда миллий истиқлол ғояларини ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини шакллантириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сон мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 4-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 15-16 май кунлари “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичини ўтказилиши белгиланган.

Танлов уч босқичда ўтказиб, биринчи босқич: туман (шаҳар) босқичи, иккинчи босқич: ҳудудий босқич, учинчи босқич: республика босқичи бўлиб унда  барча ҳудудлар жамоалари иштирокида жорий йил 16 май куни Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ўтказилади.

Танловда иштирок этадиган жамоалар умумий ўрта таълим мактабларининг билимли, зукко, хулқи намунали бўлган 5 нафар (ўқувчилар ихтиёрий синфдан олиниши мумкин) ўқувчилардан иборат бўлади. Танлов иштирокчилари 100 баллик тизимда ҳакамлар ҳайъати томонидан боҳоланиб, тест синовлари, ҳуқуқий билимдонлик ҳамда саҳна кўринишини намойиш қиладилар.

Танловнинг барча босқичи ғолиблари ҳамкор ташкилотларнинг эсталик ва қимматбоҳо совғалари  билан тақдирланадилар.


 

"Ҳуқуқ билимдонлари" республика танлови

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини янада ошириш, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ҳамда миллий истиқлол ғояларини ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” қабул қилинган эди. 

Давлат дастури  ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,  Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида жорий йилнинг март-май ойлари давомида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида уч босқичли “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танлови ўтказилиб келинмоқда.

1-босқич: туман (шаҳар) босқичи - барча умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари иштирокида жорий йилнинг 10 апрелига қадар:

2-босқич: ҳудудий босқич – ҳудуддаги барча туман (шаҳар) жамоаси иштирокида жорий йилнинг 20 апрелига қадар:

3-босқич:республика босқичи – барча ҳудудлар жамоалари иштирокида жорий йил 15-16 май куни Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ўтказилади.

Жорий йилнинг 20 мартига қадар барча умумий ўрта таълим мактабларида мактабнинг мактаб жамоаси тузилади ва туман (шаҳар)халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига тақдим этилади. Мактабнинг “Ҳуқуқ” фани ўқитувчиси жамоага раҳбар сифатида бириктирилади ва жамоа танловларда мазкур ўқитувчи кузатувида иштирок этади.

Туман (шаҳар) жамоаси - танловнинг туман (шаҳар) босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни олган мактаб жамоалари таркибидан танловнинг туман (шаҳар) босқичи ҳакамлар ҳайъатининг тавсиялари асосида тузилади ва мазкур жамоа танловнинг ҳудудий босқичида туман (шаҳар) жамоаси сифатида иштирок этади.

Ҳудуд жамоаси - танловнинг ҳудудий босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни олган туман (шаҳар) жамоалари иштирокчилари таркибидан танловнинг ҳудудий босқич ҳакамлар ҳайъатининг тавсиялари асосида тузилади ва мазкур жамоа танловнинг республика босқичида ҳудуд жамоаси сифатида иштирок этади.

Танлов иштирокчилари 100 баллик тизимда ҳакамлар ҳайъати томонидан боҳоланиб, боҳолаш мезонлари тест синовлари,  ҳуқуқий билимдонлик,  саҳна кўриниши орқали боҳоланадилар.

Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлари фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган иштирокчилар жойлардаги тегишли халқ таълими бошқарув органлари томонидан республика босқичи ғолиблари эса Халқ таълими вазирлигининг дипломлари ва эсталик совғалар билан тақдирланадилар.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.