«Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

2016.05.24 | Ўз қучини йўқотган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг

Қарори

«Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 242-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1540-2]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:

1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 106, 43, 01-356-сон «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1540, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 19-модда);

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2006 йил 18 июлдаги 117, 20, 01-231-сон «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1540-1, 2006 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 325-модда).

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 17 май,

13-қ/қ-сон

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 17 май,

5-мҳ-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМОИЛОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 17 май,

12/ққ-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Сайтда рўйҳатдан ўтганлар :

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.