“Ўзбекистон Республикаси “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан

2016.06.21 | Меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари

“Ўзбекистон Республикаси “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан

Жамиятда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги муҳим эҳтиёжлардан бири васийлик ва ҳомийлик институти қонунчилик асосларини такомиллаштириш, васийлик ва ҳомийлик фаолиятининг самарали механизмларини яратишдир.

Мамлакатимизнинг барча соҳалардаги тараққиётида қонун ижодкорлиги муҳим аҳамият касб этиб, унга мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларига доимий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Жумладан, фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ушбу соҳадаги миллий қонунчилигимиз ҳамда хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

Таҳлиллар Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритиш зарурияти юзага келганлигини кўрсатди.

Ҳозирги пайтда васийлик ва ҳомийлик билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига асосан қуйидаги шахслар васий ва ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки ота-оналик ҳуқуқлари чекланган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг
ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса;

ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;

қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар.

Лекин мазкур моддада соғлиғининг ҳолатига кўра васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахсларга васийликка (ҳомийликка) болани бермаслик масаласи тартибга солинмаган. Бу эса ўз навбатида келгусида болаларни соғлом турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мазкур масала юзасидан Россия Федерацияси, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Молдова Республикаси, Сингапур ва бошқа давлатларининг қонунчилиги ўрганилганда, уларнинг қонун ҳужжатларида соғлиғининг ҳолатига кўра васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажара олмайдиган шахсларга васийликка ва ҳомийликка болаларни бериш тақиқланган.

Шунингдек, Россия Федерациясининг Оила кодексида васийлик ва ҳомийликка болаларни олишни рад этувчи касалликлар рўйхати Ҳукумат қарори билан, Беларуссиянинг Оила ва никоҳ тўғрисидаги кодексида эса ушбу рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунига қўйидагича ўзгартириш киритилмоқда.

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги

ЎРҚ-364-сонли Қонуни

22-модда. Васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин бўлмаган шахслар

Қуйидагилар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки ота-оналик ҳуқуқлари чекланган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса;

ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;

қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар.

Тўлдирилмоқда

қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар;

васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар.

Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу норма “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шунингдек уларга васийлик ёки ҳомийлик белгиланишида тўсқинлик қиладиган касалликларни белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Мазкур Қонун қабул қилингач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомнинг
71-бандига тегишли қўшимча киритилади.

Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.