Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

2017.04.10 | Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари

Институт тарихи

Институт 1936 йили ташкил этилиб, «Ўқитувчиларнинг мутахассислигини ортириш институти» деб номланди. 1972 йили 2 центябрда институтга К.Убайдуллаэв номи берилди.

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йили 31 мартдаги 91Гъ4-сонли қарори асосида институт К.Убайдуллаэв номидаги Республика Халқ таълими педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бўлиб қайта ташкил этилган.

Бундан кейинги даврда Ўзбекистан Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2001 йил 14 августдага 119-сонли буйругъи асосида К. Убайдуллаэв номидаги Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига ўзгартирилди. 2006 йил 7 июнда 149-сонли «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўгърисида»ги буйругъи асосида Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бўлиб, қайта номланди.

Агар ўтмишдаги тарихимизга назар ташласак, ХХ асрнинг 20 – йиллариданоқ элнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан орқада қолаётганини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил

қилинди. 

Ушбу умумхалқ ишни бажариб боришда институт жамоати ходимларининг асосан институтга 1994 йили 9 январда директор лавозимига тайинланган Дадил Бекбулатович Базаровдан бошлаб, кейинги йиллари институтга бошчилик қилган фидоий инсонлар К. Убадуллаэв, Р.Қосберганов, Я.Досутов, У. Алламберганов, У.Атамуратов, А.Худайберганов, К.Сарўбаэв, Ж.Аллаяров, Ж.Сейтниязов, Ж.Хўжамуратов, Т.Утамбетова, М.Утепбергеновларнинг хизматлари катта бўлди.

Бугунги кунда институтга тарих фанлари номзоди, доцент Т.Атамуратов бошчилик қилмоқда.

Дастлабки йиллари институтда бир неча ўқув-методик хоналари ишлаб турди. Уларда хона бошлиқлари ва методистлар ишлаб, йил давомида ўқитувчиларга ҳар дойим методик ёрдам берди. Ўқув курслари ва семинарлар ташкиллаштирилиб, режа асосида бажарилиб борилди. Институт режасидан ташқари қисқа муддатли курслар ҳам ташкил этилди. Масалан, 1961 йили 6 туманда жами 972 ўқитувчини ўз ичига олган қорақалпоқ орфографиясини ўрганиш бўйича қисқа курслар режадан ташқари ўтказилди.

Институтда сифат ва мазмунга эришиш учун қўшни вилоятлардаги ўқитувчиларнинг билимини ошириш институтлари билан методик фаолият турлари доимий равишда давом эттирилди. Институт ташаббуси билан ҳар йили туман ва республикалик кўламда педагогик ўқишлар ўтказилиб борилди. Ҳар йили 20 га яқин ўқитувчининг иш тажрибаси ўрганилиб, курс тингловчиларига этказилиб борилди.

Улар умумлаштирилиб «Қорақалпогъистон» нашриётидан алоҳида китоб қилиниб чиқарилиб борилди.

Ўқитувчиларнинг малакасини оширишда тажрибали устоз ўқитувчилар олим методистар устозлик қилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан малака ошириш ишларида катта ўзгаришлар юз берди. Аваллари институтимизда 20 дан ортиқ фан тоифалари бўйича педагогларнинг малакаси оширилиб келинган бўлса, 1991-йилга келиб, 31 фан тоифаси бўйча малакасини оширишга эришилди.

Институтда 1983 йили рус тили ва адабиёти кафедраси, 1993 йили мактабни бошқаришнинг илмий асослари кафедраси очилди.

2001 йили институт янги таркибий тизимга ўтиш билан бирга, олий ўқув юртлари билан тенг ҳуқуқда иш олиб боришга ва ўзининг ички тузилишига эга бўлди. Институтда таълим-тарбия ишларини илм-фаннинг сўнгги ютуқлари билан узвий богълаш ишлари яхши йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгърисида”ги 234-сонли қарори асосида институт Қорақалпогъистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти деб қайта номланди.

Шундай катта ютуқлар асосида элимизнинг минглаб педагог ходимлари ва таълим – тарбия марказидан назарий ва амалий билимларини методик маҳоратини орттириб боришга эришмоқда.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.