Навоий Давлат педагогика институти

2015.05.06 | Давлат педагогика институтлари

 Институтнинг мақсад ва вазифалари

1. Институт фаолиятининг асосий мақсади юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали олий маълумотли бакалавр ва магистр даражасига эга бўлган кадрлар тайёрлашдир.
2. Ушбу мақсадни руёбга чиқаришдаги асосий вазифалари:
танланган ихтисосликлар бўйича юксак умуммиллий маданиятни ва касб маҳоратни мужассамлаштирган олий таълим давлат стандартлари даражасида юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш;
халқ хўжалиги масалаларини ҳал қилишга, педагогик таълимни юксалтиришга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар, тажриба-лойиҳа ишларини ташкил қилиш ва юритиш;
институт ўқитувчи кадрларининг илмий ва методик малакасини ошириш;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, халқ таълими бошқарув органлари билан алоқани ҳар томонлама ривожлантириш;
институтда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари учун фундаментал билимлар асосида дарсликлар, қўлланмалар ва бошқа ўқув адабиётлар яратиш;
аҳоли ўртасида билим, маърифат тарқатиш, жамиятимизнинг маънавий-маърифий даражасини юксалтиришга имкон берадиган тадбирларни амалга ошириш.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Сайтда рўйҳатдан ўтганлар :

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.