Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари

2017.10.20 | Раҳбарият

Саъдуллаев Алишер Зафарович

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари

1994 йилда Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. 2017 йил Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. 2017 йил 3 июлда Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

 

 

 

 

Меҳнат фаолияти:

2017 й. -  ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари

 

 

Вазифалари:

Миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида халқ таълими тизимида маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш;

давлат ва жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишда ҳамкорлик ишлари, мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишга доир меъёрий тартиблар ишлаб чиқиш;

болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминоти, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш;

ёшларнинг ҳуқуқий, эстетик, экологик тарбияси, улар ўртасидаги ижодий ишлар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ўтказиш, ёзги дам олишни ташкил этиш;

ўз тасарруфидаги бошқарма, муассаса ва ташкилотлар иш ҳужжатларининг тўғри юритилишини назорат қилиш, иш режаларини кўриб чиқиш, иш тақсимотларини белгилаш, тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисидаги” қароридаги вазифаларни бажарилишини таъминлаш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим тизимини такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, улар орасида истеъдодларни ҳар томонлама ривожлантириш;

бошланғич мусиқий таълимни ташкил этиш ва унинг ривожланишини таъминлаш, ушбу йўналиш бўйича мутахассислар ҳамда педагогларнинг маҳорати ва малака даражасини ошириш;

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими тизимида амалга оширилишини таъминлаш;

мактаб кутубхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўқувчиларни бўш вақтларини ташкил этишнинг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштириш;

мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш, унинг тузилмаси ва мазмун-моҳиятини такомиллаштириш масалалари;

вазирлик тасарруфидаги газета ва журналлар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалар орқали илғор педагогик технологиялар, илмий-техник ва педагогик ахборотларни оммалаштириш.

 

Қабул куни: Ҳафтанинг чоршанба куни

                         соат 16.00 дан 18.00 гача

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.