Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077
Xизматни баҳолаш

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

2015.02.11 | Раҳбарият

Данияров Бахтиёр Худойбердиевич

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

1960 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 1982 йил Москва давлат педагогика институтини тамомлаган. 2010 йил 18 мартда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Филология фанлари номзоди, доцент.

 

 

 

 

Меҳнат фаолияти:

1977-1982 йй. - Сирдарё давлат педагогика институти (1-2 курслар), Москва давлат педагогика инситути (3-5-курслар) талабаси

1982-1983 йй. - Самарқанд давлат педагогика институти ўқитувчиси

1983-1985 йй. - Ҳарбий хизматда

1985-1986 йй. - Самарқанд давлат педагогика институти лаборанти

1986-1990 йй. - Самарқанд давлат университети ўқитувчиси

1990-1994 йй. - Россия Фанлар академияси тилшунослик институти аспиранти

1994-1997 йй. - Тошкент давлат университети докторанти

1997-2001 йй. - Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими бошлиғи

2001-2002 йй. - Самарқанд вилоят педагог кадрларни  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

институти ректори

2002-2004 йй. - Халқ таълими вазирлиги Умумий ўрта таълим Бош бошқармасининг бош назоратчи-методисти - Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

2004-2005 йй. - Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси

2005-2005 йй. - Халқ таълими вазирлиги Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар бошқармаси бошлиғи- Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

2005-2005 йй. - Халқ таълими вазирлиги Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи

2005-2010 йй. - Халқ таълими вазирлиги  Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи

2010-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси

2010 й. -  ҳ.в.  - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

 

Вазифалари:

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу дастурлар ижроси юзасидан қабул қилган қарорларига биноан таълимнинг бошқарув идоралари, мактабгача, умумий ўрта, олий педагогик таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишига доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 йил “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 12-сонли Қарор ижросини таъминлаш;

ўқув жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш, педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари иш фаолиятларини мувофиқлаштириш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратилиши, халқ таълими тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, янги педагогика технологияларни ўқув-тарбия жараёнига жорий этишнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини ташкил этиш;

халқ таълими методик хизматини бир бутун тизим сифатида фаолият кўрсатиш, уни мувофиқлаштириш;

педагогика институтларида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим муассасаларининг илғор турлари ва шаклларини, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;

умумтаълим мактабларида фан олимпиадаларини ташкил этиш, таълим турлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларни тайёрлаш ташхис марказларининг фаолиятини тубдан яхшилашни таъминлаш;

умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни, узлуксизликни таъминлаш;

таълим-тарбия соҳаси бўйича амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

барча ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари фаолиятини тубдан яхшилаш, мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни амалга тадбиқ этиш;

ўқувчиларни ўзбек тили саводхонлигини таъминлаш;

ўз тасарруфидаги бошқарма, муассаса ва ташкилотларнинг вазифалар тақсимотини белгилаш.

 

Қабул куни: Ҳафтанинг сешанба куни 
                     соат 16.00 дан 18.00 гача.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.