Халқ таълими вазирлиги Жамоатчилик кенгаши “кенгаш раиси” вакант лавозимига танлов эълон қилади.

2018.12.14 | Бўш иш ўринлари

Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгаши давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажаради.

Асосий профессионал вазифалари:

-жамоатчилик кенгашининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

-жамоатчилик кенгашининг мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;

-жамоатчилик кенгашининг мажлисларида раислик қилади;

-жамоатчилик кенгашининг иш режасини, мажлиси баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

-жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилади;

-жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажарилишини мувофиқлаштиради;

-давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни давлат органи раҳбари билан келишади;

-жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан давлат органи раҳбари билан ҳамкорлик қилади;

-жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

Умумий талаблар

Жамоатчилик кенгаши аъзолигига, қоида тариқасида, давлат органида намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

- Олий маълумотга эга бўлиши. 
- Раҳбарлик лавозимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши.
- Халқ таълими тизимида миллий қонунчилик соҳасидан хабардор бўлиши. 
- Етакчилик фазилатларининг мавжудлиги, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик.
- Ташаббускорлик, ижодкорлик, тавсиялар тайёрлаш қобилияти.
- MS Office, Internet компьютер дастурларининг мукаммал билиши. 
- Ўзбек ва рус тилларини билиши, инглиз тили – мақсадга мувофиқ.

Малакали номзодлар ўз маълумотномаларини илова қилган ҳолда 2018 йил 27 декабр кунига қадар hr@xtv.uz электрон почта манзилига юборилиши сўралади. (мавзу бўйича эслатма билан – вакант лавозим – “кенгаш раиси”). 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.