2015.11.14 | Раҳбарият

Вазифалари

Миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида халқ таълими тизимида маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш;

давлат ва жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишда ҳамкорлик ишлари, мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишга доир меъёрий тартиблар ишлаб чиқиш;

болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминоти, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш;

ёшларнинг ҳуқуқий, эстетик, экологик тарбияси, улар ўртасидаги ижодий ишлар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ўтказиш, ёзги дам олишни ташкил этиш;

ўз тасарруфидаги бошқарма, муассаса ва ташкилотлар иш ҳужжатларининг тўғри юритилишини назорат қилиш, иш режаларини кўриб чиқиш, иш тақсимотларини белгилаш, тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисидаги” қароридаги вазифаларни бажарилишини таъминлаш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим тизимини такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, улар орасида истеъдодларни ҳар томонлама ривожлантириш;

бошланғич мусиқий таълимни ташкил этиш ва унинг ривожланишини таъминлаш, ушбу йўналиш бўйича мутахассислар ҳамда педагогларнинг маҳорати ва малака даражасини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими тизимида амалга оширилишини таъминлаш;

мактаб кутубхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўқувчиларни бўш вақтларини ташкил этишнинг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштириш;

мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш, унинг тузилмаси ва мазмун-моҳиятини такомиллаштириш масалалари;

вазирлик тасарруфидаги газета ва журналлар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалар орқали илғор педагогик технологиялар, илмий-техник ва педагогик ахборотларни оммалаштириш.

Вазифаларни амалга оширувчи тузилмалар ва Республика ташкилотлари

Маънавий–ахлоқий тарбия бошқармаси;

Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси;

Ахборот хизмати;

“ZiyoNET” Ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими;

Республика илмий - педагогик кутубхонаси;

Республика “Баркамол авлод” болалар бадиий ижодиёт маркази;

Республика “Баркамол авлод” болалар техник ижодиёт маркази;

Республика “Баркамол авлод” болалар ўлкашунослик ва экология маркази;

Республика болалар кутубхонаси;

А.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи;

Республика «Меҳрибонлик» оромгоҳи;

Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи;

В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи;

«Маърифат» - «Учитель Узбекистана» газеталари, «Халқ таълими», «Бошланғич таълим», «Соғлом авлод учун», «Мактабгача таълим», «Тил ва адабиёт таълими», «Преподование языка и литературы», «Таълим тараққиёти», «Узлуксиз таълим», «Мактаб ва ҳаёт», «Физика, математика ва информатика», «Таълим менеджменти», «Тарбия» журналлари таҳририятлари.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.