2017.06.14 | Раҳбарият

Вазифалари

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу дастур ижроси юзасидан қабул қилган қарорларига биноан таълимнинг бошқарув идоралари, мактабгача, умумий ўрта, олий педагогик таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишига доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 йил “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 12-сонли қарори ижросини таъминлаш;

ўқув жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари фаолиятларини мувофиқлаштириш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, дарслик, ўқув қўлланмалари яратилиши, халқ таълими тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, янги педагогик технологияларни ўқув-тарбия жараёнига жорий этишнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини ташкил этиш;

халқ таълими тизимида методик хизматнинг сифатли фаолият кўрсатишини таъминлаш ва уни мувофиқлаштириш;

педагогика институтларида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим муассасаларининг илғор турлари ва шаклларини, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;

умумий ўрта таълим мактабларида фан олимпиадалари ва билимлар беллашувини ташкил этиш, таълим турлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини тубдан яхшилашни таъминлаш;


умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни, узлуксизликни таъминлаш;

таълим-тарбия соҳаси бўйича амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

барча ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари фаолиятини тубдан яхшилаш;

Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунини амалиётга татбиқ этиш, ўқувчиларнинг ўзбек тили саводхонлигини ошириш;

ўз тасарруфидаги таркибий ва ҳудудий тузилмаларнинг вазифалар тақсимотини белгилаш;

таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш;

халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларда моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича меъёрий талабларни  ишлаб чиқиш;

умумий ўрта таълим муассасаларини ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ягона талаблар ишлаб чиқишни таъминлаш;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мактабларни замонавий мебеллар ва ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича танловлар ўтказишни таъминлаш;

республика бюджетидан молиялаштириладиган ўқув-тарбия муассасалари қурилишини мувофиқлаштириш;

халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ва тасарруфдаги ташкилотлар моддий бойликларининг бут сақланиши юзасидан тушунтириш ишлари ўтказиш;

Ушбу вазифаларни амалга оширувчи вазирлик тузилмалари ва республика ташкилотлари:

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси;

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси;
Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси;

Таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси;

Назорат ва таҳлил бошқармаси;

Педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими;

Таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими;

“ZiyoNET” тармоғи ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими;

Инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими;
“Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси;

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари;

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти;

Жиззах давлат педагогика институти;

Қўқон давлат педагогика институти;

Навоий давлат педагогика институти;

Нукус давлат педагогика институти;

Республика таълим маркази;

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис республика маркази;

Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази;

А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти;

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази;

Ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари;

Республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари;

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.