ОАВ биз ҳақимизда
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида раҳбар кадрлар орасида «Умидчи»лар сони яна биттага ортгани, яъни Улуғбек Қосимхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганига муносабат билдирди.
09.08.2018
Президентимиз ўтган йили сентябрь ойида АҚШга ташрифлари давомида чет элдаги ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтишга чақирган эдилар. Натижада, мана яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Қосимхўжаев ўз юртига қайтди ва катта масъулиятли лавозимга тайинланди. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз келажаги учун туризм соҳаси жуда муҳимлигини инобатга олиб, унга юклатилган вазифалар ва кутилаётган умид анчагина катта, деб ёзади халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида.
09.08.2018
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш ҳамда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача республикамизда жами 1325 та мактаб ярмаркалари ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
09.08.2018
Умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш, жамоатчилик томонидан назоратни ўрнатиш, амалга оширилаётган ишларнинг шаффофлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.
08.08.2018
Халқ таълими вазирлиги технологиялар ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга мактабларда АКТни жорий этиш йўлида давлат-хусусий шерикчилиги кўринишида ҳамкорлик қилишни таклиф қилади.
07.08.2018
Эксперт-таҳлил кенгаши консультатив-маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради, унинг асосий вазифаларидан бири Халқ таълими вазирлиги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдир.
06.08.2018
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида “тозалаш” ишлари давом этмоқда. Вазирликнинг марказий аппаратида ишловчи аксарият ходимлар вазифасидан озод қилинган. Ҳозирда вилоят, туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида ишловчи раҳбар ходимларнинг иш самарадорлиги ўрганиб чиқилмоқда.
26.07.2018
Президент томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа деса муболаға бўлмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида фикр юритди.
20.07.2018
Жорий йилнинг 18 июль куни Халқ таълими вазирлигида вазир ўринбосари Атабек Назиров раҳбарлигида Стефка Слава ва Арман Ватян бошчилигидаги Жаҳон Банки делегацияси билан расмий учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
20.07.2018Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.
Вазирлик сайтининг олдинги варианти.
Ҳозир сайтда: 33