Болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш

2015.05.27 | Хизматлар

Мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун 2 хил усулда мурожаат этиш мумкин:

1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат xизматлари портали орқали 

Xизматдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар электрон нусxаларини бириктириш лозим:
а) мактабгача таълим муассасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисидаги аризанинг электрон нусxаси;
б) боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг электрон нусxаси;
в) ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шаxслар)нинг паспортининг электрон нусxаси;
г) турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумотномаси электрон нусxаси;
д) ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шаxсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно) электрон нусxаси.

2. Анъанавий усулда қабул комиссиясига ҳужжатлар топшириш орқали

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади: 
а) мактабгача таълим муассасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисидаги ариза (шу ердан юклаб олиш мумкин);
б) боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;
в) боланинг отаси ёки онасининг паспортининг нусхаси;
г) турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;
д) ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно).

Қабул комиссиясига ҳужжатлар топширилаётган вақтда "б" ва "в" бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асли солиштириш учун тақдим қилинади ва ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг эгасига қайтарилади.

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.