Вазирлик иштирокидаги Халқаро шартномалар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фонди ва “Siloam Center for the Blind” (Корея Республикаси) Хайрия ташкилоти ўртасидаги Англашув Меморандуми

Юқоридаги Англашув Меморандуми хар йили ўзаро келишув асосида тузилиб, унга асосан Республикадаги имконияти чекланган болалар билим оладиган таълим муассасаларига беғараз техник ёрдам кўрсатилади ҳамда махсус мактаблар ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

19.08.2016

  318

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистондаги Гёте-Институти ўртасида ҳамкорлик Меморандуми

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республика умумтаълим мактаблари немис тили ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида имзоланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистондаги Гёте-Институти ҳамкорлигида “немис тили тренер- ўқитувчилари” (мультипликаторлар)ни тайёрлаш ва малакасини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

04.01.2016

  309

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.