Халқаро ҳамкорлик

2017.06.30 | Вазирлик

Халқ таълими вазирлигининг хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТ

1. Илмий марказлар билан ўрнатилган ҳамкорлик:

 – Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Тошкентдаги “Корея таълим маркази”. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Тошкентдаги “Корея таълим маркази” ўртасида 2012 йил 11 июнда тузилган ўзаро Англашув Меморандуми асосида умумтаълим мактаблари корейс тили ўқитувчиларини малакасини ошириш ва ўқувчилар учун турли фан ва маданий тадбирлар ўтказилади;

– 1995 йил 22 майдаги Ташкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Сеул таълим департаменти ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси. Ушбу шартнома асосида Корея Республикаси томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларига техник беғараз ёрдам сифатида компьютер техникаси тақдим этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ва Корея таълим ва ахборот тадқиқотлари хизмати (КЕРИС) ўртасида ўзаро Англашув Меморандуми имзоланган. Мазкур Меморандум доирасида бошланғич ва ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникация технологиярини ривожлантириш шунингдек таълим тизимида АКТни жорий этишни жадаллаштиришда ўзаро тажриба алмашиниб келинмоқда.

3. Хорижий давлатлар идоралари.

Франция, Буюк Британия, Германия Федератив Республикаси, Корея Республикаси, Япония, Хитой Халқ Республикаси ва Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихоналари билан таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик олиб борилмоқда.

4. Хорижий ва халқаро нодавлат ташкилотлар:

1. Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ваколатхонаси (1993 йил 15 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия Ҳукуматлари  ўртасидаги таълим, илм-фан ва маданият соҳасидаги Ҳамкорлик Шартнома асосида).     Инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва таълимга интерактив усулларни тадбиқ қилиб ва улардан самарали фойдаланиш бўйича “Инглиз тили”лойихаси амалга оширилади.

2. Тошкентдаги Гёте-Институти.Немис тили ўқитувчиларининг малакасини ошириши ва таълимда интерактив усулларни тадбиқ қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

3. Германиянинг хориждаги мактаблар марказий бошқармаси (ЦФА).Тошкентдаги Гёте-институти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва ЦфА бошқармаси билан ҳамкорликда Республиканинг ҳамкор умумтаълим мактабларида немис тилини ўқитиш, немис тили бўйича Халқаро (“Fit in Deutsch 1”, “Fit in Deutsch 2”ва “B1” имтиҳонларини ташкиллаштириш ва дипломлар билан тақдирлаш ҳамда ўқутувчилар учун Германияда ташкиллаштириладиган малакавий курслар амалга оширади.  

4. Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси (Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасиўртасидаги мунтазам олиб бориладиген йиллик ишлар режаси асосида).Ушбу режага асосан қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

- Халқаро стандартлар асосида таълим, билим ва малакалар сифатини ошириш мақсадида янги таълим сифати стандартларини ишлаб чиқиш;

-     узлуксиз таълим тизимини такомиллартириш, мактабгача таълим қамровини ривожлантириш;

-    экологик ва табиий офатларни олдини олиш бўйича тадбирлар.

5. Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси (1993 йил 26 октбярдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ташкилоти ўртасидаги Хамкорлик Шартномаси асосида).Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг талабларига асосан Республикасининг ЮНЕСКО билан ҳамкорлик ўрнатган умумтаълим мактабларига таълимга янги, инновацион ўқитиш усулларини тадбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича кўмак кўрсатади.

6. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)– Республикамизнинг бир қаторумумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасаларида ва болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида информатика, спорт, мусиқа ва турли маданий тадбирларни амалга ошириш ва кўмаклашиш бўйича кўнгиллилар фаолият юритади;

7. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) – Республикамизнинг бир қатор умумтаълим мактабларида корейс тилини ўқитиш бўйича кўнгиллилар фаолият юритади;

8. “Соғлом авлод учун” Ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фонди. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фонди ва “Siloam Center for the Blind” (Корея Республикаси) Хайрия ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик шартнома). Мазкур шартнома хар йили ўзаро келишув асосида тузилиб, Республикадаги имконияти чекланган болалар билим оладиган таълим муассасаларига техник беғараз ёрдам кўрсатилади ҳамда махсус мактаблар ўқитувчилари учун малака ошириш курслари амалга оширилади;

9. Ўзбекистондаги Жахон Банки ваколатхонаси. Халқ таълими тизими муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш йўналишида Халқ таълими вазирлиги,Жахон Банкива Таълимда Глобал Ҳамкорлик ташкилоти кўмагида амалга оширилаётган “Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.